Get Mystery Box with random crypto!

Диққат долзарб мавзулардаги тадбирлар Ўзбекистон Конституцияс | Barqaror rivojlanish markazi NNT

Диққат долзарб мавзулардаги тадбирлар

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия иш режасига мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Барқарор ривожаланиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти томонидан БМТнинг ваколатхонаси ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20-июль куни қуйидаги иккита халқаро жамоатчилик эшитувлари ташкиллаштирилмоқда:

- йўналиш: «Дунё конституцияларида хотин-қизлар ҳуқуқларига оид қоидаларнинг акс этиши»;

- йўналиш: «Жаҳон конституцияларида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги қоидаларнинг акс эттирилиши».

Мазкур йўналиш бўйича фикр ва таклифларингиз бўлса мазкур бот орқали юборишингизни сўраймиз.

www TelegramUZ TelegramRU Instagram Facebook YouTube