Get Mystery Box with random crypto!

#Дахшат Андижонда ўғил ўз отасини ўлдирди. Ота ўз қизига шилқи | Bozoringizni bersin

#Дахшат
Андижонда ўғил ўз отасини ўлдирди. Ота ўз қизига шилқимлик қилиб келгани бунга сабаб бўлган.

Ота маст ҳолатда мунтазам ўзининг тўнғич қизига шаҳвоний тажовузлар қилиб келган. Бундан безор бўлган қиз Россияга кетиб қолади ва ўша ерда ишлаётган укасига отасининг қилиқларини айтиб беради. Отасининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланган йигит шу йилнинг 28 май куни ҳеч кимга айтмай Россиядан Қозоғизтон орқали уйига келиб, ўша куни ярим тунда отасининг ётоқхонасига киради ва пичоқ билан уни ўлдиради.

Шундан сўнг жиноятини яшириш мақсадида отасининг мурдасини автомашинага юклаб, Балиқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтган «Катта Андижон» магистрал каналига ташлаб юборади. Ўзи эса тонгда Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерациясига қонуний тартибда чиқиб кетади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@BOZORINGIZNIBERSIN
Каналимизга қўшилинг ва
БЕПУЛ ЭЪЛОН беринг
https://t.me/joinchat/U8mp_WJlOc92h1zu