2022-07-08 09:20:21
«ЖУМА НАМОЗИГА»
Дунёнинг ишларин бир четга суринг,
Кўнгилга иймоннинг қасридан қуринг.
Оллоҳнинг уйини зиёрат қилиб,
Жума намозига борамиз юринг.
Юракка кўрсатиб Исломнинг кучин,
Ибодатни улуғ билмайлик нечун?
Оллоҳнинг каломин тингламоқ учун,
Жума намозига борамиз юринг.
Ҳудойим гунохни мағфират этиб,
Шайтоннинг йўлидан олисга кетиб.
Бирлашиб, бир бўлиб қўлларни тутиб,
Жума намозига борамиз юринг.
Жаннат йўлларини қиламиз равон,
Биз учун бор аҳир шу азиз имкон.
Улуғ неъмат бўлиб, қолмасдан армон,
Жума намозига борамиз юринг.
Покланиб ҳушбой мушкианбар сепиб,
Бу неъмат қадрини Оллоҳдан билиб.
Чин дилдан Ҳудога табассум қилиб,
Жума намозига борамиз юринг.
Гунохни кечириб авф этар Ҳудо,
Дилдаги шайтонни даф этар Ҳудо.
Қалбнинг орзуларин қилиб илтижо,
Жума намозига борамиз юринг.
Ибодат қалбларга улашмоқда зеб,
Гунохдан покланиб жаннат ғамин еб.
Кейинги «Жума» ҳам насиб этсин деб,
Жума намозига борамиз юринг.
Do'stlarga yuboramiz
Бешариқ бозори канали
https://t.me/+Ho9YtPQq-TQ4MmEy
2.7K viewsedited 06:20