#Диққат #Тезкор Нол даражадан паст ҳарорат ва биринчи қор к | HalolMakon
#Диққат#Тезкор
Нол даражадан паст ҳарорат ва биринчи қор кутилмоқда
9-11 ноябрь кунлари жануб вилоятлардан ташқари барча ҳудудларда тунлари ҳарорат нол даражадан пасайиши прогноз қилинмоқда
“Ўзгидромет”га кўра, 9-11 ноябрь тунлари шимолда -5 даражагача, Устюрт платосида -8 даражагача, жануб вилоятларда нол даражагача, бошқа вилоятларда -3 даражагача совуқ бўлиши прогноз қилинган.
8 ноябрь куни республикага кириб келиши кутилаётган совуқ оқим таъсирида аҳоли жойларда мавсум учун “биринчи қор ёғиш” ҳодисаларига гувоҳ бўлиши мумкин.