Get Mystery Box with random crypto!

Дуо ва сабр... Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: М | HalolMakon

Дуо ва сабр...

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқириб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди. Қайтаётиб қарадим. Бола бироз йиғлагандан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди. Буни кўрган Фузайл йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: "Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта Аллоҳ унга эшикни очаркан!" дедилар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: "Дуога қаттиқ киришинглар. Чунки ким эшикни кўп қоқса, унга эшик очилаёзади".

@Bozor