Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари тоғли ҳудудларида 3-4 балли зил | HalolMakon

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари тоғли ҳудудларида 3-4 балли зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 31.08.2022 йил, Тошкент вақти билан 08:11 да (31.08.2022 йил, Гринвич бўйича 03:11 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,63 градус шимолий кенглик; 67,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 220 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Бахмал туманида 3-4 балл, 16 км.
Булунғур туманида 2-3 балл, 38 км.
Шароф Рашидов туманида 2-3 балл, 44 км.
Тойлоқ туманида 2 балл, 52 км.
Жиззах шаҳрида 2 балл, 55 км.
Ғаллаорол туманида 2 балл, 56 км.
Ургут туманида 2 балл, 58 км.
Зомин туманида 2 балл, 58 км.
Жомбой туманида 2 балл, 60 км.

@Bozor