Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Педагог ходимлар томонидан берлиган энг дол | Boyovut mat akt

#Сўраган_эдингиз

Педагог ходимлар томонидан берлиган энг долзарб саволларга жавоблар

Маълумки, Xalq ta'limi Info каналида таълимга оид янгиликлар, тизимдаги камчиликлар ва шу билан бир қаторда педагог ходимлар томонидан берилаётган энг долзарб саволларга ҳам жавоб бериб борилади. Қуйидаги (кўк) ҳаволаларни босиб, муаммоли саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Ўқувчилари Президент мактабига ўқишга қабул қилинган педагогларга қандай имтиёзлар бор?

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими мактабдаги устама ҳужжатларини текширишга ҳақлими?

Менежерлик сертификатини олиб директорликка номзодини қўймоқчи бўлган талабгорлар қандай қилиб менежерлик курсларда ўқиши мумкин?

Мактабга янги ишга кирадиган ўқитувчига август ойида ойлик тўлашнинг имкони йўқ бўлса, уларни қандай қилиб ишга оламиз?

Мактабларда 0.5 ставкада ишлайдиган раҳбар ходимларнинг дарс соати учун қандай ҳақ тўланади?

Келаси ўқув йилида ҳам мактаб дарсликлари ижараси бепул бўладими?

Таътил пули кам тўланган педагогларга «отпуска» пуллари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртадаги фарқ тўлаб бериладими?

Педагог ходим декрет таътилидан қайтишдан аввал икки ой олдин раҳбариятни огоҳлантириши керакми?

Ўқитувчи декрет таътилидан қайтмоқчи, директор эса ишга олмаяпти. Бу вазиятда ким ҳақ?

Таътилда бўлган педагог ходимни тўгарак ўтишга мажбур қилиш тўғрими?

Ўқитувчи бу йил устама олмоқчи эди, аммо мактаб "завучи" устама олиш учун педагоглар қандай ишлар қилиши кераклигини тушунтирмаган. Бу вазиятда ким айбдор?

Мактаб битирувчиси олий таълимга ҳужжат топширмаса ўқитувчи жавобгар бўладими?

Олис ҳудудларда жойлашган мактабга бориб ишламоқчи бўлган ўқитувчига қандай имтиёз ва қўшимча тўловлар бор?

Таълим сифати паст бўлган мактабга бориб ишлаш истагида бўлган ўқитувчи қандай талабларга жавоб бериши керак?

Педагог кадрлар тайёрловчи ҳусусий университетларнинг сиртқи таълим шаклида ўқиш учун 5 йил стаж талаб қилинмайдими?

Каналимизни кузатиб боринг ва уни бошқа ҳамкасбларингизга ҳам тавсия қилинг. Бизни мунтазам кузатиб, ҳуқуқий саводхонлигингизни янада ошириб боринг.

Xalq ta'limi Info