Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Ўқувчилардан ёзма назорат (тест) ишлари ўтк | Boyovut mat akt

#Сўраган_эдингиз

Ўқувчилардан ёзма назорат (тест) ишлари ўтказилганда
Kundalik.com'га қанча вақт оралиғида баҳоларни қўйиш керак?

#Савол
15 апрелдан бошлаб «Kundalik»да баҳоларни қўйишга чеклов ўрнатилибди. Лекин, ўқувчилар назорат ишларини текшириш кўпроқ вақт талаб қилади. Назорат иши баҳоларини қўйишга қанча муддат белгиланган? Улгурадими ўқитувчилар?

#Жавоб
Ушбу тартиб «Умумтаълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги Низом» билан тартибга солинган.

Унга кўра, ёзма назорат (тест) ишлари ўтказилган тақдирда ўқитувчи томонидан ишни текшириши ва ўқувчиларга иш учун баҳо қўйишини қуйидаги муддатларда амалга оширади:

математика (алгебра) фанидан 5-8-синфларда назорат диктантлари ва тестлари текширилиб ва кейинги дарсга, 9-синфларда уч кун давомида электрон журналга киритилади;

ўзбек, рус ва инглиз тилидаги баён ва иншолар, ёзма ишлар 5-8-синфларда бир ҳафтадан кечиктирмай текширилади ва электрон журналда кўрсатилади, 9-11-синфларда 10 кундан кечиктирилмай электрон журналга киритилиши лозим;

9-11-синфларда математика (алгебра), физика, кимё фанидан тестлар 4 кундан ортиқ бўлмаган муддатда текширилади ва электрон журналга киритилади.

Xalq ta'limi Info