Get Mystery Box with random crypto!

#ПКА_2022_ПЕДАГОГЛАРГА_ЁРДАМ Бугун, 4 октябрь куни соат 18-3 | Boyovut mat akt

#ПКА_2022_ПЕДАГОГЛАРГА_ЁРДАМ

Бугун, 4 октябрь куни соат 18-30 дан бошлаб ОНЛАЙН-РЕПЕТИЦИЯлар бошланади!

2022 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбориш жараёнлари ҳам якунланди.

Педагоглардан малака (тест) синовларига тайёргарлик кўриш учун тест намуналаридан бериш тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларни инобатга олган ҳолда ҳамда педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 4 октябридан бошлаб онлайн-репетициялар ташкил этилади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни http://pedkadr.tdi.uz/ - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

4 октябрь куни соат 18-30 дан онлайн-репетициялар бошланадиган ўқув фанлари рўйхати:

Математика;
Информатика ва ахборот технологиялари;
География;

Репетицияларга кириш учун
http://test.tdi.uz/

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot