Get Mystery Box with random crypto!

АҲОЛИГА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛИШИ БЎЙИЧА ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ | Boyovut Live 🔴 Расмий Канал

АҲОЛИГА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛИШИ БЎЙИЧА ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ЮЗАСИДАН

Ҳабарингиз бор, кеча 13.04.2023 йил куни Президентнинг ПФ-51-сон фармони билан аҳолини ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш бўйича амалдаги тартибга бир қанча ўзгаришлар киритилиши белгиланди. Биз эса киритилаётган ўзгаришларга бирин-кетин тўхталиб ўтишимизни айтган эдик. Демак;

Фармонга кўра, амалдаги тартибга 2023 йил 1 майдан киритилаётган ўзгаришлардан бири бу, банкларда расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилиниши бўлди.

Бу норма нимани англатади ? Бу дегани, ҳозирги кунда банкларга ипотека кредити олиш учун мурожаат қилсангиз, Сиз қаерда ишлашингиз, қанча даромад олишингиз, олган даромадингизни қанча қисмини қаерларга сарфлашингиз, сарф харажатларингиз чегириб ташланган ҳолатига Сизда қанча даромад қолиши каби ҳолатлар батафсил ўрганиб чиқилади ва ўз навбатида бу Сизни ипотека кредит олишингиз учун таъсир кўрсатади.

1 майдан киритилаётган ўзгаришга кўра, Сиз қаердадир ишлаб расмий даромад олаётган шахс бўлмасангиз хам ипотека кредити олиш учун талабгор бўла оласиз ва жорий этилиши белгиланган скоринг тизими орқали Сизни тўловга қобилиятингизни муқобил усулидан фойдаланилади. Муқобил усул деганда ўша расмий даромадга эга бўлмаган талабгорнинг банк картасидаги айланмаси, ижара тўловлари, коммунал ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлари хам унинг даромади сифатида инобатга олинади. Яъни, аслида даромаддан чегириб ташланиши керак бўлган харажатлар чегириб ташланмайди ва аксинча Сизни даромадингизни шакллантиришда хисобга олинади. Банк картангиз текширилади ва картангиздаги кирди-чиқди пуллар хам даромадингиз сафига қўшилади. Юқоридаги нормада шулар ҳақида гап кетяпти.

@Boyovut_Live