Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Сирдарёда янги олий таълим ташкил этилади Олий таълим | Boyovut Live 🔴 Расмий Канал

#Тезкор Сирдарёда янги олий таълим ташкил этилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Синьцзян экология ва география институтининг бир гуруҳ олимларини қабул қилди. Учрашув доирасида Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Синсзян экология ва география институти ҳамкорлигида 2023–2025 йилларда амалга ошириладиган қиймати 500 минг доллар бўлган “Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергиясидан фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш” инновацион лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эътиборлиси, Сирдарё вилоятида экология, қишлоқ хўжалиги, сув муаммолари, ирригация йўналишлари бўйича Ўзбекистон—Хитой қўшма олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилган. Учрашув якунида Хитой томони вазир Иброҳиб Абдураҳмоновни 2023 йил август ойида Урумчи шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда иштирок этиш учун таклиф этган.

Аввалроқ, Сирдарёда агрологистика мажмуаси барпо этилиши, бу борада бугун, 5-апрель куни Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ҳамда Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Янг Жиантсян иштирокида видеоконференсалоқа тарзида мулоқот бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берилганди.

Канал
@Boyovut_Live