Get Mystery Box with random crypto!

#Тарқатинг Эътиборли бўлинг! Айни кунларда, кўплаб маҳаллалар | Boyovut Live 🔴 Расмий Канал

#Тарқатинг Эътиборли бўлинг!

Айни кунларда, кўплаб маҳаллалар ҳудудларида бошқа вилоят вакилларидан иборат “Open Budget” учун овоз йиғувчилар ўзларининг вилоятларидаги маҳаллалари учун рағбатлантирувчи тарғибот ишларини олиб боришаётганликлари айтилмоқда.

Азиз юртдошлар!
Сизни ўз таклифлари (айтайлик нарса буюмлар, ичимликлар, маълум миқдордаги пул ва бошқа маҳсулотлар) билан қизиқтирган ҳолда СМС-код орқали бошқа маҳаллаларга овоз тўплашга уринишса, асло рози бўлманг! Сабаби, бу СМС-кодли овоз биринчи навбатда ўзингиз яшаб турган маҳаллангиз ҳудудини обод қилишга, тиббиёт, мактаб ва боғчаларни, кўчангиз ва йўлларни таъмирлаш учун зарур эканлигини унутманг! Маҳаллангиз ободлигига қўшаётган ҳиссангиз ҳам Ватанпарварликдир — бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмас (яқинларга улашинг!)

Boyovutliklar qoʻshiling va tezroq ulashing.
@Boyovut_live