Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари! Юртимизда яшаё | Boyovut Live 🔴 Расмий Канал

Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари!

Юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувонч-у ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди. Чунки ҳар биримизнинг онг-шууримиз, дунё қарашимиз, эътиқод ва тафаккуримиз шу табаррук масканда шакллананиб, сайқал топади, юксалади.

Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бутун жамият ўзгаради.

Шу сабабли сўнги йилларда халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ўзига хос ноёб тузилма — маҳаллага эътибор катта.

Давлатимиз раҳбарининг шахсий иродаси билан ушбу тизимнинг нуфузи ва фаолияти самарасини кучайтириш, уни фуқаролар ўз фикри ва дардини, таклиф-тавсияларини эркин айтадиган, муаммосига ечим топадиган чинакам халқчил идорага айлантириш йўлида бор куч ва имкониятлар сафарбар этилган.

Бугун яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми — Наврўз тантаналари яна бир шодиёнага уланиб кетди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 22 март мамлакатдаги барча ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг таянч нуқтаси бўлган Маҳалла тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг касб байрами куни этиб белгиланган.

Ушбу сана муносабати билан ҳаётини маҳаллага боғлаган, аҳолининг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган барча масъулларни табриклайман.

Халқ ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф ҳаммангизга насиб этсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

А.Махмудалиев,
Сирдарё вилояти ҳокими в.б.

Boyovutliklar qoʻshiling va tezroq ulashing.
@Boyovut_live