Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Сирдарё вилоятининг асосий байрам шодиёналари бугун бў | Boyovut Live 🔴 Расмий Канал

#Диққат Сирдарё вилоятининг асосий байрам шодиёналари бугун бўлиб ўтади

Бугун, 19-март — кун давомида Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”, “Юрт байроғи маркази”, вилоят мусиқали драма театри ва истироҳат боғида "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон юртим!" шиори остида байрам сайиллари бўлиб ўтади. Унда миллий ўйинлар, спорт мусобақалари, концерт дастурлари, шунингдек, миллий таомлар кўргазмаси ҳам намойиш қилинади.

Шунингдек, соат 19.00da амфитеатрда Озодбек Назарбеков, Тохир Содиқов, Абдурашид Йўлдошев, «Саҳар» гуруҳи (ретро), Ҳамдам Собиров, Жасур Умиров ва Жалолиддин Аҳмадалиев каби элимиз суйган санъаткорлар, «Дизайн» жамоаси ҳамда вилоятимизнинг таниқли ижодкорлари иштирокида концерт дастури ўтказилади (яқинларга улашинг)

Boyovutliklar qoʻshiling va tezroq ulashing.
@Boyovut_live