Get Mystery Box with random crypto!

Ё росданам-да. Миндеее ручкани қоппоғини тишлаб, жавобларни та | 💲BOYLIK.UZ

Ё росданам-да. Миндеее ручкани қоппоғини тишлаб, жавобларни таваккалдан белгилаб ташасаям 70-80 баллни уриппўйса бўлади-ю керегўса...

Сизларчи, нима деб ўйлайсизлар?
Ярим миллиондан ортиқ абитуриент хатто 56 балл ҳам тўплолмаганининг асл сабаби нимада?

Айб маоши камлиги сабаб таълимга енгилроқ қарашга мажбур бўлаётган ўқитувчилардами?

Ёки етишмовчилик сабаб фарзандларига етарлича вақт ажратолмаётган, эрта-ю кеч тирикчилик дардида 2-3та жойда ва ёки хорижда ишлаб юрган ота-оналардами?

Ўқитувчилардан аввало таълим сифатини талаб қилиш ўрнига, ўқувчи давомати, формаси, ёки унинг соч-соқолини ўлчаб юришга мажбурлаётган, (булар етмагандек) уларни тобора кераксиз қоғозбозликка кўмиб ташлаётган вазирликдами айб?

Ёки айб олийгоҳни битирган миллионлаб ёшларни барибир иш билан таминлаёлмаётган ҳукуматдадир?

Ё бўлмаса паст балл олишида ўзидан бошқа барчани айблаётган абитуриентнинг ўзидами айб?

Балки ярамас массонлар айбдордир?
...ё Алламжонов айбдорми?



https://t.me/Boylik_uz