Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИ Эй, фарзанд! Камбағаллик учун хафа бўлишнин | MASHHURLAR MOTIVATSIYASI

АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИ

Эй, фарзанд!
Камбағаллик учун хафа бўлишнинг ҳеч ҳожати йўқ. Сабр — шодликка етказувчи доридир. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

“Аллоҳ таоло бир қулининг ризқини торайтиради, қул бу ҳолдан шикоят қилмай сабр этса, қулининг бу ҳоли туфайли Аллоҳ фаришталарига ифтихор этиб, шундай дейди:

«Эй, фаришталарим фалон қулимга жаннатда еган ҳар луқмаси муқобилида бир кўшк ва бир даража эҳсон этажагимга сизлар гувоҳ бўлинг. Дунёда берган оз неъматимга исён этмасдан, шукр қилгани учун бу қулимни шу даражага лойиқ кўрдим».

Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар:

«Эҳтиёж ичида бўлгани ҳолда муҳтожлигини ташқарига билдирмаган кишига Аллоҳ бир йиллик ибодат савобини беради ва кутмаган жойдан унга ризқ ва имкон эшикларини очади».

"Эй фарзанд" китобидан.
Каналга уланиш:

@BOYLARVAMASHHURLAR