Get Mystery Box with random crypto!

Агробанкда ақлли Smart Office очилди Аҳоли ва бизнес вакилла | Bo'lmag'ur reklama

Агробанкда ақлли Smart Office очилди

Аҳоли ва бизнес вакиллари, шунчаки банк хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар учун Агробанк "Smart Office" хизматларини йўлга қўйишни бошлади.

Smart Office - ақлли шахобча бўлиб, банк ходимлари иштирокисиз 24/7 режимида фаолият юритади.

Офисда “Ресепшн-Робот” мижозларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, кўрсатилаётган хизматлар ва қурилмалардан қандай фойдаланиш ҳақида батафсил маълумот беради.

Картомат қурилмасида мижозлар HUMO ва Visa пластик карталарини олиш ёки яроқлилик муддати ўтган ёки носоз бўлиб қолган ҳамда йўқолган шу турдаги пластик карталарни қайта чиқариш имкониятига эга бўлади.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун банкка ташриф буюрмасдан онлайн тарзда ҳисоб рақамига инкассация қилиш, нақд миллий валюта орқали барча турдаги пластик карталарни тўлдириш ва Агробанк томонидан расмийлаштирилган кредитга ҳисобланган фоизларни нақд миллий валютада тўлаш каби кўплаб хизматлар мавжуд.
Реклама