Get Mystery Box with random crypto!

Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг синф раҳбарлари учун қа | USTOZLAR UCHUN KERAKLI FAYLLAR

Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг синф раҳбарлари учун қандай устама ва имтиёзлар берилган?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида 2005-йил 21-декабрдаги 275-сон қарорида Умумтаълим муассасалари ўқитувчининг синф раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари назарда тутилган.

Унга кўра мазкур тўловлар синфдаги ўқувчилар сонига қараб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида нисбатан фоиз ҳисобида амалга оширилади.
Яъни

15 нафар ўқувчига эга синф раҳбарлиги учун 26,4 % (ҳозирги вақтда 242 минг 880 сўм),

16 нафардан 20 нафаргача ўқувчига эга синф раҳбарлиги учун 31,6 % (ҳозирги вақтда 290 минг 220 сўм),

21 нафардан 25 нафаргача ўқувчига эга синф раҳбарлиги учун 36,9 % (ҳозирги вақтда 339 минг 480 сўм),

26 нафардан 36 нафаргача ўқувчига эга синф раҳбарлиги учун 42,1 % (ҳозирги вақтда 387 минг 320 сўм),

31 нафар ва ундан кўп ўқувчига эга бўлган синф раҳбарлиги учун 52,8 % (ҳозирги вақтда 485 минг
760 сўм).

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot