2023-04-22 12:22:50
1 майдан бошлаб мактабларда синф раҳбарлик учун қанча маош тўланади?Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-бандига асосан умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида амалга оширилади.
Демак, синфдаги ўқувчилар сонига кўра 2023 йил 1 майдан бошлаб синф раҳбарлиги учун тўловлар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
15 нафар ўқувчигача — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26.4 фоизи, яъни 258 720 сўм миқдорида тўланади;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 31.6 фоизи, яъни 309 680 сўм миқдорида тўланади;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 36.9 фоизи, яъни 361 620 сўм миқдорида тўланади;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 42.1 фоизи, яъни 412 580 сўм миқдорида тўланади.
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52.8 фоизи, яъни 517 440 сўм миқдорда тўланади.
Асос: Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-банди.
O‘qituvchilar
439 views09:22