Get Mystery Box with random crypto!

Она кетдик шаҳар кўрсатай, Чиқимидан асло ғам еманг! Она юри | Boroda Uz

Она кетдик шаҳар кўрсатай,
Чиқимидан асло ғам еманг!

Она юринг шашлик оберай,
Фақат болам, ўзинг егин деманг!
Олиб борай гўзал жойларга,
Кўзингизни бироз қувнатай!
Ёшлигимда кўп ўйнатгансиз,
Мен ҳам сизни шундай ўйнатай!
Қўйинг бугун қозон-товоқни,
Тўхтаб турсин дунё ишлари.
Бир кун яйранг сиз ҳам илтимос,
Унутайлик дард-у ғамларни...

Эскирибди устибошингиз,
Янги кўйлак олай демайсиз.
Бўйингиздан бўём баланд-а
Қачонгача бизни ўйлайсиз.
Бўлинг Она кетдик шаҳарга,
Янги кўйлаклар олиб бераман.

Ўғил бўлиб бир ясантирай,
Эвазига дуо оламан.
Она кетдик шаҳар кўрсатай,
"Расход"дидан асло ғам еманг...

Илёс Юнусий

Онангизни вақтида қадрланг дўстим
!

БОРОДА КАТТАЛАР КАНАЛИ
https://t.me/+Rye-3HxUePg2MzAy