Get Mystery Box with random crypto!

Аёллар... Аёллар бор, нур сочилар юзидан, Аёллар бор, заҳар ч | Boroda Uz

Аёллар...

Аёллар бор, нур сочилар юзидан,
Аёллар бор, заҳар чиқар сўзидан.
Аёллар бор, бойлик дейди, пул дейди,
Аёллар бор, бойлик ахир гул дейди.

Аёллар бор, фарзандини қучганлар,
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар.
Аёллар бор, сабр қилиб юради,
Аёллар бор, ҳар кун нолиб туради.

Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтон бағрини қучар.

Аёллар бор, оиласининг бахтидир,
Аёллар бор, ҳайвон ундан яхшидир.
Аёллар бор, Отам дейди, Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.

БОРОДА КАТТАЛАР КАНАЛИ

https://t.me/+Rye-3HxUePg2MzAy