2022-06-08 16:41:11
#Адлия_хабари
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест ғолиби аниқланди
Хабарингиз бор, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича аҳолининг
ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида
тест бўлиб ўтди.
Тестда жами
5 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтди
(шундан 47 фоизи ёшлар).
Имтиҳонда энг кўп иштирокчи Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан қатнашган ҳамда энг яхши ўртача натижани Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти қайд этди
(11 балл).
Республика бўйича барча иштирокчиларнинг
20 та тестдан ўртача тўғри жавоб бериш кўрсаткичи
10 тани ташкил этди.
Тест натижаларига кўра, саволларни энг кўп ва энг тез бажарган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган
10 нафар иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.
Имтиҳон шартига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, энг юқори балл тўплаган
Юсупов Муродбек Артикович ғолибликни қўлга киритди.
Рўйхат билан танишинг: yhq.adliya.uz/page/results
Ғолиб
велосипед билан тақдирланади.
Тест жараёнида фаол иштирок этган барчага миннатдорлик билдирамиз!
️huquqiyaxborot
Каналга уланиш
https://t.me/boltaboyqodirov
2.9K views13:41