Get Mystery Box with random crypto!

​​Бола билан қандай муносабатда бўлиш керак? Баъзида ўз фарз | Bolalar psixologiyasi

​​Бола билан қандай муносабатда бўлиш керак?

Баъзида ўз фарзандимизни тушунмай қоламиз, баъзида фарзандимиз бизни тушунмай, гапимизни қабул қилмай инжиқлик, қайсарлик қилади.
Бунинг сабаби нима экан?

Боланинг боғча ёки мактабида бирон муаммо юз берса, ота-она тезда таълим муассасига бориб ўқитувчи билан муаммони ҳал қилишга уринади. Аслида мактаб (боғча) даги муаммосини айтаётган бола ота-онаси билан бу ҳақда суҳбатлашишни истайди. Бунда ота-она уни эшита олиши керак. Болада мактаб (боғча)да ўқитувчи билан, дўстлари билан бирон муаммо юз бераётган бўлса, бунда унинг ўзи ҳам атрофдагилари ҳам айбдор бўлмай, кўпинча ота-онанинг унга бўлган нотўғри муносабати айбдор бўлади.

Бола сизга ўз муаммосини айтган пайти, уни ҳал қилиш йўлларини изламай, болани яхшилаб тинглаб, биргаликда бу муаммодан чиқиш йўлини излаш керак. Баъзида ота-онанинг болага кераклигича эътибори ва меҳри муаммони ўз-ўзидан бартараф эта олади.


https://t.me/bolapsixologiyasi1