Get Mystery Box with random crypto!

ХУРМО ХАҚИДА Барча тилларанг меваларда бўлгани каби, хурм | Bolalar salomatligi

ХУРМО ХАҚИДА

Барча тилларанг меваларда бўлгани каби, хурмода ҳам бета-каротин кўринишидаги А витамини кўп. Организм 100 грамм хурмодан бу муҳим элементнинг 12 фоиз кундалик нормасини олиши мумкин. А витамини — ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимояловчи, қариш жараёнини секинлаштирувчи ва саратон хавфини камайтирувчи кучли антиоксидант.

Хурмо ўз таркибидаги яна бир антиоксидант билан мақтана олади. Бу - иммунитет ҳимоячиси сифатида машҳур C витамини. у шамоллаш ва тумовнинг олдини олишда ёрдам беради. Хурмода моносахаридлар: глюкоза ва фруктоза кўп бўлгани учун ҳам ширин. У юракни мустаҳкамлаб, кайфиятни кўтаради. Энг мухими хурмодаги йод моддаси буқоқни даволашда ёрдам беради.

https://t.me/joinchat/V3EzZ4VLKIOKxbwl