Get Mystery Box with random crypto!

Бир инсон Суқротнинг ҳузурига келди ва деди: - Сенинг бир дўст | Bolajonlar | Chaqaloqlar

Бир инсон Суқротнинг ҳузурига келди ва деди:
- Сенинг бир дўстинг сен ҳақингда нималар деганини биласанми?
- Тўхта! – Суқрот унинг гапини бўлди. 
– Олдин айтмоқчи бўлаётганингни тафаккур қилиб кўр. 
Учта саволни ўзинга бер.

- Қанақа саволлар экан?
- Ҳар гапни айтишдан аввал, яхшилаб ўйлаб кўрган дуруст. Энг аввало айтчи, сен гапирмоқчи бўлган гапнинг ҳақиқат эканлигига тўлиқ аминмисан?
- Йўқ. Аниқ билмайман. Мен буни шунчаки эшитдим.
- Демак, бунинг ҳақиқатлигини билмайсан. Энди навбатдаги савол. Сен менинг дўстим ҳақида қандайдир хайрли гап айтмоқчимисан?

- Йўқ, аксинча.
- Демак, - давом этди у – менга ёмон ва аниқлигига ишончинг комил бўлмаган хабарни етказмоқчисан. Навбатдаги савол. 
Бу гапларингни тинглаш менга шунчалик муҳимми?

- Йўқ. Менимча муҳим эмас.
- Тушунарли – гапни якунлади Суқрот. 
– Айтмоқчи бўлган хабаринг ҳақиқат бўлмаса, унда ҳеч бир хайрлилик кўринмаса, у ҳам етмагандай, бу гап бефойда бўлса, унда буни гапиришнинг нима кераги бор?

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam