Get Mystery Box with random crypto!

ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР Оилада фарзанд тарбияси | BOLAJON 👶🏼

ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР

Оилада фарзанд тарбияси нозик масала.
Ўғил боланинг тарбияси эса икки баробар кўпроқ меҳнат ва эътиборни талаб этади.

Чунки эркак киши оила бошлиғи ҳар қандай шароитда ҳам ҳамма оғирликни бўйнига олиши тушинилади.

Эркак деганда кучли жинс вакили тушунилади. Кучли дегани эса қарорларни қабул қилишни билиши ҳамда жавобгарликни ўз бўйнига олиши демакдир.

Ота-оналарга савол, ўғлингиз мустақил қарор қабул қилишни ва улар учун жавобгарликни бўйнига олишни биладими?

Қарор қабул қилиш билан унга жавобгарликни бўйнига олиши бу бир танганинг икки томонидир. Бирини бажарса иккинчисини ҳам эплаши керак. Масалан эркак қарор қабул қилсаю унга аёл жавобгар бўлса бунда эркак киши онасини боласидек бўлиб қолади.

Болага неча ёшдан бошлаб эркак киши ҳисобланади?

Ақлини таниши боланоқ. Яни уч ёшидан бошлаб. Ҳа ажабланманг айнан 3 ёшдан. Шу ёшидан болага “сен эркак кишисан“ деб уқтиринг.

Бола янглишишига қўйиб беринг. Майли янглишиб теварак атрофни ўрганади, унинг чегарасини топишга ҳаракат қилади. Хатолардан хулоса чиқаради.

Юрт корига ярайдиган ҳақиқий ўғлонларни тарбиялашда хатога йўл қўймайлик..

Do'stlaringizga ham ulashing

@chaqoloqlar
@seni_seveyorum1
@Xayrli_tongg

https://t.me/joinchat/SKgjV6Zo7SMV8MKV