Get Mystery Box with random crypto!

Аёл туғилди: Ўғил эмас ' Қиз ' дедилар хомуш Нега хомуш… Отаси | 🍀🌹BOLAJONIM-DILBANDIM🌹🍀(original)

Аёл туғилди:
Ўғил эмас " Қиз " дедилар хомуш
Нега хомуш… Отаси Ўғил кутганмуш!!!

Аёл улғайди:
Уйда утир уқишинг шартмас
Уйдаги юмушни эплай олгин бас!!!

Аёл севди:
Унутма севишга хаққинг йуқ асло!!!
Аёлда юрак йуқ қалби йуқ гуё….

Аёл турмуш қурди:
Келинсан гапирма энди бул соқов
Сочинг супурги бўлсин, қулларинг косов!!!

Аёл фарзанд курди:
Мана сенга фарзанд номли бахт
Энди узингни унутгин….. унга ярат тахт!!!

Аёл қайнона булди:
Аралашманг юринг жим....
Аразлаб кетмасин севган хотиним!!!

Аёл улди:
Дедилар: нега ташлаб кетдингиз
Нега ортда қолганни кузин ёшлаб кетдингиз.

Аёлни хаққи йуқ:
Уқишга, севишга , узин дейишга
Хатто ажал етганда бир кун улишга….

Хокисорим, мунисам, азизам Аёл... Умрингиз узоқ бўлсин азиз Аёллар...
!!