Get Mystery Box with random crypto!

Гадомизми, шохмизми, Аллохга бир бандамиз. Осмонда | BOLAJONLAR UCHUN😘

Гадомизми, шохмизми,
Аллохга бир бандамиз.
Осмондами, ердами,
Жон омонат тандамиз...
Ойга чўзманг қўлингиз,
Ойни қучмоқ бизгамас.
Кампир ёки чол бýлиш,
Хар бир ўғил қизгамас...
Ғийбат қилманг не керак?
Жаннат, дўзох бор ахир.
Нолийверманг хаётдан,
Дунё шундай тор ахир...
Сиз бандасиз, мен банда,
Омонат бир жонимиз.
Келдик демак кетиш накд,
Ганимат хар онимиз...
Аллох берса шукр денг,
Бермаса йўқ начора.
Дунё шундай яралган,
Кимда бор, ким бечора...
Кўз ёшларга тўлган кўз,
Кулсин келинг шодланиб Ўтсак бир кун яхши деб,
Юрсак қани ёдланиб...
Гадомизми, шохмизми,
Хом сут эмган бандамиз.
Йиғласак хам, кулсак хам,
Омонат бир тандамиз!!!