Get Mystery Box with random crypto!

Дунёда энг кучли нарса “Mеҳр” Чунки қуёш қанчалик катта бўлм | BoLaJonLar Prikol

Дунёда энг кучли нарса “Mеҳр”

Чунки қуёш қанчалик катта бўлмасин ердаги тошни фақат қиздириши мумкин, лекин эрита олмайди.

Меҳр эса ҳар қандай қалбдаги тошни эритишга қодир…!!!

Дунёдаги ҳамма қулфларни, кўнгил қулфини ҳам, дўстик қулфни ҳам, оқибат қулфини ҳам хамма - ҳаммасини калити бу - меҳр!!!

Дунёда энг қиммат ва энг арзон нарса бу - меҳр!!!

Дунёда энг кам учрайдиган ва аслида жуда кўп булган нарса - меҳр!!!

Дунёдаги ҳаммага беришинг мумкин бўлган аммо саноқлигина инсонларга хоҳлаб – хоҳламай улашадиган нарса бу меҳр!!!

Дунёдаги ҳамма инсон кимдир беришини хоҳлаган, аммо ўзи ҳатто энг яқинларидан ҳам
дариғ тутадиган нарса - бу меҳр!!!

Биласизми, инсон онасини нима учун ҳаммадан кўпрок яхши кўради? Бойлиги, пули учун эмаску, камбағал онани болалари ҳам онасини жонидан ортиқ яхши кўради!!! Сабаб: Онасининг беқиёс меҳри!!!

Меҳр нима, пул, бойлик, қимматбаҳо совға, ёрдам, кўмак.
Йўқ, азизларим, меҳр озгина эътибор ва икки оғиз ширин сўз!
☞ https://t.me/joinchat/AAAAAE5y4V74dP77IgkCPQ