Get Mystery Box with random crypto!

Доимий илм. Жобс ўзидаги туғма истеъдодни ҳис қилса ҳам бари | BoLaJonLar Prikol

Доимий илм.

Жобс ўзидаги туғма истеъдодни ҳис қилса ҳам барибир доимо ўзига устоз қидирган. Унинг бизнесдаги илк устозларидан бири афсонавий маркетолог Реджис МакКенна ҳисобланади.

Жобс МакКенна билан учрашишни ҳали Apple компанияси икки кишидан иборат бўлган пайтлардан бошлаб хоҳлаган.

Майк Марккула ҳам маркетинг даҳолардан бири бўлиб у Жобсга маркетинг ва маҳсулотни бир хилда юритиш энг машаққатли ишлигини, лекин бир марта ўрганиб олса, умуман эсдан чиқармаслигини ўргатади.

Кейинчалик Жобс реклама эксперти Ли Клоу билан танишади ва унинг ёрдамида ўша машҳур “1984” реклама ролигини ва “Think Different” - “Ўзгача фикрла” реклама компаниясини амалга оширади. Бу Жобсга жуда катта машҳурлик олиб келади.

Қиссадан ҳисса шуки, Жобснинг фикрича, сиз қанчалик ўзингизни зўр мутахассисман деб ўйласангиз ҳам, барибир атрофингизни ўзингиздан ақллироқ ва ўзгача фикрловчи тентаклар билан тўлдириб боришингиз лозим ва доимий изланишда бўлишингиз шарт.

1984 йил 24-январь - ўзгача бўлишини башорат қилган рекламани томоша қилинг.

Tentakminds
#motivetime
Harry Scott
@bolachalarprikol