Get Mystery Box with random crypto!

Ёш болаларнинг аср вақтида ухлаши Ассалому алайкум ва рохмату | FARZAND TARBIYASI 🌙

Ёш болаларнинг аср вақтида ухлаши

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳу. Менинг 2 ярим ёш ўғлим бор, қайнона-қайнотам билан яшаймиз. Биз ҳозир Қозон шаҳридамиз, баъзан уй ишлари ва пешин намози қазо бўлмасин деб ўғлимнинг тушдаги ухлаш вақти кеч қолиб кетади. Шу кунларда кетма-кет кеч ухлатдим, вазият шундай бўляпти. Қозонда кундузги намоз вақтлари орасидаги вақт жуда қисқарган. Саволим шуки, аср ва шом вақти оралиғидаги уйқуни ёмон дейишади. Бу вақтдаги уйқу ёш болаларга ҳам таъсир қиладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ёш болаларга бу вақтда ухлашлари жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

@bola_tarbiyasi