Get Mystery Box with random crypto!

Боғча ёшидаги болаларимиз... 4-6 ёшдаги болалар жуда кўп саво | FARZAND TARBIYASI 🌙

Боғча ёшидаги болаларимиз...

4-6 ёшдаги болалар жуда кўп савол берадилар. Баъзида ҳаддан ортиқ савол берганидан беъзор бўлиб кетамиз... Аммо бу хато! Фарзанд қачон савол берса ҳам, унга доимо жавоб беришингиз мажбур.

Болакай ўз саволларига бир неча маротаба жавоб олмаса, у савол беришни тўхтатди. У сиздан зерикади. У сиз билан мулоқот қилишни хоҳламай қолиши ҳам мумкин.

Савол беришни тўхтатган бола ўзича иш қилишга ўтади яъни у ўз билганича иш қилади. Табиий-ки ёш боланинг ақли кўп нарсага етмайди. Бу билан у хато иш қилиши мумкин.

Шунинг учун бола билан доимий, иложи борича ҳар қандай вазиятлар алоқада бўлишга ҳаракат қилинг!

@bola_tarbiyasi