Get Mystery Box with random crypto!

Жанжаллашманг Биргаликда бахтсиз бўлган ота - оналар, фарза | FARZAND TARBIYASI 🌙

Жанжаллашманг

Биргаликда бахтсиз бўлган ота - оналар, фарзандларига оила ва уй улар учун хавфсизлик, хотиржамлик жойи эканлигини ҳис қилиш туйғусини бера олмайдилар.

Улар фарзандларига эр ва хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар қандай бўлиши кераклиги тўғрисида, бир - бирини яхши кўриш, ҳурмат қилиш, меҳр кўрсатиш тўғрисидаги тушунчани бера олмайдилар. Чунки улар ўзларининг муаммоси билан, хафа бўлиш, айблаш, нафратланиш, ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини кўрсатиш билан овора эканлар, фарзандлар шу муҳитдан андоза олиб, ўрнак олиб улғайишга мажбур бўладилар.

Гульнара Атажанова

P.s.: Оилангизда сакийнат бўлсин!

@bola_tarbiyasi