Get Mystery Box with random crypto!

​#40_hadis | #hikoya #Bolajonlar_uchun Меҳмон (27-ҳикоя) Боғ | FARZAND TARBIYASI 🌙

#40_hadis | #hikoya
#Bolajonlar_uchun

Меҳмон (27-ҳикоя)

Боғда ўйнаётган Ҳамид кўчада кетиб бораётган оппоқ соқолли кекса кишини кўриб қолди. Отахон Ҳамидларнинг чиройли данғиллама дарвозасига етиб боргач дам олиш учун тўхтади.

– Болажоним! – деди у Ҳамидни чақириб. – Мен бу меҳмонхонада бир кун тунашим мумкинми?

– Амаки, бу меҳмонхона эмас, – деб Ҳамид кулиб юборди.

– Бу меҳмонхона бўлмаса, унда нима?

– Бу бизнинг уйимиз.

– Ҳаа! Яхши, ким қурган бу ҳашаматли уйни?

– Менинг бобом.

– Бобонг кимга қолдирган уни?

– Менинг отамга.

– Отангдан кейин кимга қолади?

– Менга қолса керак.

Отахон Ҳамидга табассум қилиб:

– Бу ҳашаматли уйнинг барча олдинги эгалари кимгадир қолдиришган экан, демак, сизлар барчангиз унда меҳмон экансизлар-да, ўғлим, – деди ва қарияларга хос юришда секин одимлаб кетди.

Янги ўқув йили бошланди. Одобнома дарсида муаллим барча болаларга ёзги таътил кунларида содир бўлган энг эсда қоларли воқеани айтиб беришни вазифа қилиб берди. Ҳамид оппоқ соқолли кекса отахон билан бўлган воқеани сўзлаб берди. Айрим ўқувчилар отахон айтган сўзларнинг маъносини англай олишмади. Шунда муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб, отахоннинг сўзларини тушунтириб берди.

“Мен бу дунёда худди дарахтнинг соясида бироз дам олиб, сўнг яна йўлида давом этадиган мусофир сингариман”. (Имом Термизий ривояти).

“مَا أَنَا في الدُّنْيَا إِلاَّ كَرَاكِبٍ اسْتَظَلَّ تَحْتَ شَجَرَةٍ ثُمَّ رَاحَ وَتَرَكَهَا”

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва 
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

@bola_tarbiyasi
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ꜰᴀʀᴢᴀɴᴅ ᴛᴀʀʙɪʏᴀꜱɪ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmC-ymy4k6BWhekbA