Get Mystery Box with random crypto!

«Олти ойлик боланинг қўлида ҳам телефон». Шифокор Ўзбекистонда | FARZAND TARBIYASI 🌙

«Олти ойлик боланинг қўлида ҳам телефон». Шифокор Ўзбекистонда болаларда миопия кўпайиб бораётганини айтди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар, айниқса болаларда миопия (узоқни кўра олмаслик) хасталиги кўп учрамоқда. Ҳозирда кўз хасталиги билан шикоят қиладиган ҳар учинчи ёки тўртинчи беморда миопия аниқланмоқда.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб Ер юзининг ярим аҳолиси миопия билан касалланади. Ҳозирда дунёда 30 фоизгача инсонлар узоқни кўра олмаслик билан хасталанган. Биз болаларда текширувлар ўтказдик. Шунда иқрор бўлдикки, болаларимизнинг 30 фоизи айнан миопия билан хасталанган экан. Энг ачинарлиси, ўша 30 фоиз болаларнинг ичида 40 фоизининг ота-онаси фарзандининг кўзи яхши кўрмаслигини билмайди», деди шифокор Зулфия Мақсудова.

@bola_tarbiyasi