Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРДИНГИЗМИ? Иккита қизингиз бор дегани, дўзахдан | FARZAND TARBIYASI 🌙

ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРДИНГИЗМИ?

Иккита қизингиз бор дегани, дўзахдан иккита парда бор деганидир. Яна қиз фарзанд кўрдингизми, пардалар сони яна биттага кўпайибди-да!

Нима, "Қиз узатиш осонмас ҳозирги пайтда" дейсизми?

Нега ундай дейсиз? Раззоқ бор! Раззоқ дегани қимирлаган жонзотнинг ризқини берувчи дегани! Роббимиз сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқини беради!

Қолаверса, дўзахни беркитадиган парда ўз-ўзидан бўлмайди-ку, дўстим!

Менимча, энди қиз фарзанд кўрсангиз, хафа бўлмасангиз керак, "Ҳамма фарзандларим қиз бўлса ҳам розиман" дейдиган кайфиятга ўтсангиз керак!

Нозимжон Ҳошимжон
ㅤㅤㅤㅤ
@bola_tarbiyasi