Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил 16 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳол | Bojxona ishi va huquqi

2023 йил 16 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-193-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:
двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун — ноль ставкаси;
двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун — 5 фоизли ставкаси.