Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил 19 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ | Bojxona ishi va huquqi

2023 йил 19 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–194-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.