Get Mystery Box with random crypto!

ЯНВАРЬ ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА БАЖАРИЛИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИР | Bog'dorchilikuz🌳

ЯНВАРЬ ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА БАЖАРИЛИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР

Боғларда дастлаб уруғ мевали, сўнгра данак мевали дарахтларга куртак ёзгунга қадар шакл бериш, буташ, сийраклаштириш ишлари бажарилади, қуриб қолган дарахтлар боғдан олиб чиқилади. Шу пайтгача яҳоб суви берилмаган боғларга, албатта, бир маротаба яҳоб суви бериш зарур.

Бунда ҳар гектар майдон 1500–2000 куб.м меъёрдаги сув билан 3–4 кун давомида суғорилади. Янги боғ ва токзорларни изғирин ва шамоллардан ҳимоя қилиш мақсадида ихота дарахтлари (жийда, тол, терак, ўрик ва бошқ.) экилган бўлиши зарур. 

Ер ости суви яқин жойлашган майдонларда янги боғ-токзорлар барпо этишдан олдин коллектор-зовурлар қазилиб, зах сувлар сатҳи пасайтирилиш керак. Бунда далага 30–40 тонна гўнг солиниб, тупроқ 40–50 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳосил берадиган боғлар қатор ораси 25–30 см чуқурликда ағдариб ҳайдалса, касаллик манбаи бўлган барглар йўқотилади.


@bogdorchilikuz