Get Mystery Box with random crypto!

Ток илдизларининг тузилиши ва жойлашишига қараб 3 гуруҳга бўли | Bog'dorchilikuz🌳

Ток илдизларининг тузилиши ва жойлашишига қараб 3 гуруҳга бўлинади:
Патак илдизлар токнинг ер остки қисмининг 15-25 см ҳайдалма қатламида ривожланади. Улар ингичка, калта ва нимжон бўлиб, кўп қисми кузга бориб нобуд бўлади. 

Асосий ёки скелет илдизлар ток илдизининг пастки қисмида ўсиб, ривожланади. 2 - 6 м чуқурликка, баъзан 14 м чуқурликгача ўсади.

Ёнилдизлар поя ер остки қисмининг ўрталаридан ўсиб ривожланади. Асосий илдизларга нисбатан бироз фарқ қилиб, тупроқ остида ён бағирлаб 6-8 м гача ўсиши мумкин.

Барча илдиз ва илдизчаларнинг йиғиндиси илдиз тизимини ташкил қилади. Ток 25-30 ёшдан кейин, илдизлар сийраклашиб боради, майда илдизлар сони сезиларли даражада қисқаради ва натижада ток ўсишдан қолади, ҳосил камаяди. 

Токнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган сув ва озиқ моддалар сўриб ўзлаштирилади. Уларни асосий илдизлари орқали ер устки қисмларига етказишда майда сўрувчи илдизларнинг аҳамияти катта.

@bogdorchilikuz