Get Mystery Box with random crypto!

ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ: 1. Зикр шайтонни қувади ва | Бобурбек Эгамберганов

ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ:
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр - зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. Зикр Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
11. Зикр - зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.
12. Зикр - зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.
13. Зикр - зокирга маърифат эшигини кенг очади.
14. Зикр туфайли Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.
15. У туфайли қалб тирик бўлади.
16. У қалб ва руҳга қувват бағишлайди.
17. У қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.
18. У хатоларни кетказиб, ювади.
19. У банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.
20. У бандани Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.
21. У сакийна ва раҳматнинг тушишига сабабдир.
22. Зикр мажлислари - фаришталар мажлисларидир.
23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.
24. Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.
25. У зокирга Аллоҳ таолонинг сўровчиларга берадиган нарсалардан кўра афзалроғини беришига сабаб бўлади.
26. Зикр энг осон, энг афзал ва улуғ ибодатдир.
27. У жаннат экинидир.
28. Зикр учун ваъда қилинган неъмат ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.
29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунёда бахтсизлигига сабаб бўладиган унутилишдан халос қилади.
30. Зикр - зокир учун бу дунёда ва қабрида нур бўлади.
31. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.
32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.
33. Зокир ўзи зикр қилаётган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила пайдо бўлади.
34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенгдир.
35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳ таолони зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.
36. Қалбда бир қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.
37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.
38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловатини жалб қилади.
39. Аллоҳ таоло зокирлар ва фаришталарига мақтанади.
40. Бардавом зикр қилувчи банда - жаннатга кулган ҳолида киради.
41. Аллоҳ таолони зикр қилиш - У Зотнинг ибодатини қилиш учун энг катта ёрдамдир.
42. Зикр - зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.
43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовли бино қилишдан тўхтайдилар.
44. Фаришталар - зокир учун истиғфор айтадилар.
45. Тоғу-тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланади.
46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш мунофиқликдан омонликдир.
47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари «жаннат боғлари» деб номланади.
48. Йўлда, уйда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.
49. Зикр чеҳрага бу дунёда гўзалликни ва охиратда нурни ато қилади.
50. У банданинг ўз Робби томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.
51. Зикрни бардавом қилиш нафл ишлар ўрнига ўтади.
52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло уни торчилик вақтида зикр қилади.
53. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир...