Get Mystery Box with random crypto!

Киши одатда бирор нарсага эътиқод қилиши учун унинг моҳиятини | Бобурбек Эгамберганов

Киши одатда бирор нарсага эътиқод қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, ақида борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, ақида илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради.

Бинобарин, динда ҳар доим ҳам ихлоснинг ўзи кифоя қилмайди. Илмсиз нажот топаман деган кишилар адашади.

____
Бизни бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:
Telegram: https://t.me/boburbekegamberganov
Instagram: instagram.com/boburegamberganov_dinshunos
Youtube: https://youtube.com/channel/UCwxIWFFtNE2Z_QlZzUmXcQg