Get Mystery Box with random crypto!

ТАҚВО. Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ | Бобурбек Эгамберганов

ТАҚВО.

Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» деган маъноларни англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади.
Тақвонинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир-бирини тўлдирувчи бир қанча таърифларни айтганлар:
Роғиб:
«Шариат урфида, тақво - нафсни гуноҳдан муҳофаза қилишдир. Бу ман қилинган нарсаларни тарк этиш ила юзага келади. Баъзи мубоҳларни тарк қилиш ила мукаммал бўлади», - деганлар.
Ферузободий:
«Тақво - ҳар бир зарарли нарсадан яъни маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан, у фарз ва нафлга тақсимланади», - деганлар.