Get Mystery Box with random crypto!

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлс | Boburbek Offical | Boburbek blog

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемеҳр, бағритошга чиқаришади. Илмдан гапирсанг, амал ҳам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг, олдин яхшилаб ўрган дейишади.

Бидъатларни тарк қилсанг, ваҳҳобийга, зикрларни кўпайтирсанг, сўфийга чиқаришади. Мақтасанг, маддоҳ бўласан, танқид қилсанг, ичи қорага айланасан.

Ҳақни гапирсанг, ўрнимас дейишади. Индамасанг, қўрқоққа чиқаришади. Бой бўлсанг, ҳаромдан топган, камбағал бўлсанг, дангаса бўласан.

Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди. Улар барибир рози бўлишмайди. Сен уларга кўп ҳам аҳамият берма! Сени яратганни рози қилишга урин! Сенга ҳақиқий баҳони у қўяди.

Каналга обуна бўлинг
@sardor_shodiev