2022-09-05 17:09:36
Ғалаба? Ғалаба???
Ҳеч қанақа ғалаба йўқ!
Дарсликлар ижараси бепул бўлиши??? Яна бошқа ғалабачалар? Опенбюджет?
Йўқ ҳеч қанақа ғалаба! Ҳаммаси сценарийлаштирилган. Тўғридан тўғри кимгадир тўлов қилмаётгандирсиз, аммо солиқларингиздан тўлаяпсиз. Сиз у тўловни сезмаяпман, деманг. Ҳали шунақанги сезасизки!!! Сезяпмиз ҳозирданоқ, сезамиз!
Инфляция юқорилашида, бензин, газ, свет; озиқ-овқат нархлари, хизматлар нархлари ошиб боришида...;
Биз сон-саноғи тинимсиз кўпайиб, ошиб бораётган турли вазирлик ва идоралар, соат сайин кўпаяётган раҳбарчалар, минутига кўпаяётган лавозимдаги чиновниклар, миллионлари миллиардларга айланаётган бизнесменлар монополистлар, лоббистлар... эҳ-ҳэ, қанча зараркунандалар туфайли бошни ёпсак оёқлар очилиб қолаётгани, кафанликка йиққанимизга кепак ҳам ололмай қолаётганимизни қачон ўйлаб кўрамиз?
Онгли ва закий одам эмас, манқуртлар етиштириб берадиган сифатсизлаштирилган таълимдаги болаларимиз, одамни даволаш эмас, ўлдириш билан шуғулланаётган фармацевтика ва медицинамиз туфайли йўқотган соғлигимизга сарфлаётган пуллар орқали тўлов қиляпмиз, тушуняпсизми?
Заҳарланган сув, ҳаво, балиқ, сут, гўшт учун тўлов қиляпмиз. Яшил водийлар, сўлим хиёбонлар, шарқироқ сойлар ўрнига асфальт, темир, шиша ва бетон учун тўлов қиляпмиз, тушуняпсизми? Қачонгача фасаддаги ранглар ва чироқларга маҳлиё бўлиб яшаймиз ахир???
Қанақа ғалаба янааааааааа???????!!!!!!!!!!!!!!
16.1K viewsedited 14:09