Get Mystery Box with random crypto!

1938 йил 4 октябрда ўзбек миллатига қарши улкан жиноят содир э | BoburAkmalov

1938 йил 4 октябрда ўзбек миллатига қарши улкан жиноят содир этилган: зиёлилар оммавий қатағон қилинган эди

ҚОДИРИЙ

Юз йиллар наридан изланг нишона,
Кимлардир шўрога сотилган эди.
Тўртинчи октябрь. Мелодий сана -
Абдулла Қодирий отилган эди.

Бу мунглуғ хотира сингмай ҳаётга,
Йўл олмиш энг қутлуғ абадиётга.
Ўқ отган эдилар адабиётга -
Абдулла Қодирий отилган эди.

Содир бўлмагайдир ҳеч нарса йўқдан,
Олов ҳам гуриллар пинҳоний чўғдан -
Меҳробдан чаёнлар узатган ўқдан
Абдулла Қодирий отилган эди.

Топмадик хатода бирор тенгингни,
Ўзгартирмадинг-а ҳечам ўнгингни,
Ёнига боргил, деб, Отабегингни,
Абдулла Қодирий отилган эди.

Тошкан осмонида учган унларим...
Ҳа, дўстлар, шундандир қаро тунларим!
Жимгина пичирлар Ўткан кунларим:
Абдулла Қодирий отилган эди.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot