Get Mystery Box with random crypto!

Бир дўстимиз бор: қачон дастурга чақирсак, келар эди. Вақти бў | BoburAkmalov

Бир дўстимиз бор: қачон дастурга чақирсак, келар эди. Вақти бўлса, имкони бўлса йўқ демас, бажонидил таклифимизни қабул қилар эди. Охирги пайтларда (балки охирги йил) вақти камлиги, ишлари кўплигиданми, бир неча бор чақирганимизда келаман деб турган жойида айрим сабаблар билан келолмай қолди.

Сиз, тингловчилар аниқ биласизки, ўша йигит келса, эфир доим қизиқ ўтади. Унинг айтар сўзлари доим бор. Масалан, унга Федерер/Надаль/Жокович ҳақида ҳам, Шумахер/Ферстаппен/Ҳэмильтон ҳақида ҳам, Пакьяо/Мейвезер ёки Ҳоланн/Мбаппе ҳақида ҳам саволлар бериб, жавоблар олса бўлади.

Бугун учликдаги шеригимиз кимлигини билдингиз-а?

Футбол+ ток-шоуси доимгидек ўз вақтида эфирга чиқишини режалаб қўйдик.

Учрашамиз!

@boburakmalov