Get Mystery Box with random crypto!

Рус ёзувчиси Борис Акуниннинг Михаил Шишкин билан ўзаро суҳбат | BoburAkmalov

Рус ёзувчиси Борис Акуниннинг Михаил Шишкин билан ўзаро суҳбатида билдирган фикрлари:

«Россияда бир бирига мутлақо ўхшамаган икки халқ ёнма-ён яшайди ва бу халқлар азалдан ўзаро шафқатсиз кураш олиб боради. Биз бормиз ва Улар бор. Бизнинг ўз қаҳрамонларимиз бор: Чехов, Мандельштам, Пастернак, Сахаров сингари. Уларники ҳам бор: Иван Грозний, Сталин, Дзержинский, энди эса Путин.

Бу икки миллат бир қарашданоқ бир бирини таниб олади ва шу ондаёқ рақибига нисбатан қаттиқ нафрат туйғусини ҳис қилади. Бизга Уларнинг ҳамма жиҳати ёқмайди: ташқи кўриниши, қандай сўзлашаётгани, ўзини тутаётгани, қувонаётгани, қайғураётгани, кийиниши ва ечиниши... Биз уларнинг севимли қўшиқлари ва қўшиқчилари, фильмлари ва телекўрсатувларидан қусгимиз келади. Улар ҳам бизга худди шу тарзда жавоб қайтаради, керак бўлса ортиғи билан.

Бугунги Россия — Улар ғалаба қилган макон.

Биз эса Россияда доимо камчилик бўлганмиз. Ниҳоятда камчилик. Биз ўнлаб йиллар мобайнида Россияда ўлдирилганмиз ёки ундан қочиб қутилганмиз.

Путиннинг бошқарув даврида ҳам улкан саноқда ақли расо кишилар Россияни тарк этишди. Эс-ҳуши жойида бўлган инсонларнинг қочиши ёки жисмонан йўқ қилиниши СССР даврида ҳам 70 йил давом этди.

Қайси бир мамлакатда ахлатларнинг фоизи кўпая бошласа, қуйидаги қайтариб бўлмас жараён ишга тушади: эс-ҳуши жойида бўлган ақли расо инсонлар оммавий равишда мамлакатни тарк эта бошлайди, мияси ўрнини ахлат эгаллаганларнинг фоизи эса қатъий равишда оша боради.

Бундай мамлакатда, Дарвин қонунларига кўра, атроф-муҳит шароитига ҳаммадан ҳам кўпроқ мослаша оладиган жонзотлар кун кечириб, равнақ топа олади: энг ярамас, разил, қабиҳ ва жирканч одамлар. Жамиятнинг аҳлоқ меъёрлари эса разиллик, қабиҳлик ва жирканчликни нормал ва мақбул нарса ҳисоблай бошлайди.

Россияда қолиб умргузаронлик қилаётган инсонларнинг мияси бугунги кунда нимага айлантирилгани — бу шунчаки даҳшат! Инсонлар — манқуртга айланган.

Россия телевидениесини кўринг. Соловьёв, Киселёв, Толстой, Симоньян ва Скабеева ва ҳоказоларнинг чиқишларига қаранг. Агар сиз ақли расо одам бўлсангиз, албатта сизда «Буни қандай қилиб томоша қилиш мумкин?!» деган савол пайдо бўлиши табиий.

Манқуртлар эса жон деб томоша қилишади ва кўрсатувларнинг янги сонини ютоқиб кутишади. Худди наркотикка «ўтириб» қолгандек. Айнан наркотикка ўхшаш! Чунки бу қабоҳат худди наркотик сингари унга ўтириб қолган инсоннинг шахсиятини бузиб, унга боғланиб қолишни чақиради.

Наркотикларга ружу қўйишни билдирувчи наркомания деган касал бор, қимор ўйинларга боғланиб қолишни лудомания дейишади. РАШКА-TV-МАНИЯ ҳам бор. У ҳам инсоният шахсияти учун улардек даҳшатли ва вайронкор нарса».

@shokirjonov