Get Mystery Box with random crypto!

Чарчади ва кетди Сарлавҳада 'ҳайдалди' деган сўзни ишлатгим к | BoburAkmalov

Чарчади ва кетди

Сарлавҳада "ҳайдалди" деган сўзни ишлатгим келмади. Бунга мос эмас у, наздимда. Жамоа ўйинида пасайиш борлигини, аввалгидек шижоат йўқолиб қолганини ҳамма кўриб турганди, бироқ у ҳаммасини тўғрилай олади, деб ўйлашди. Тўғрилай оларди ҳам, бироқ... кетди.

Санкцияларга учраб, бирор харид қилолмай қолганида ҳам, етакчи футболчиларини олиб қололмаганида ҳам, ўзи истаган трансферларни амалга оширолмаганида ҳам, маошсиз қолиб кетганида ҳам, сафар ўйинларига боролмаслик хавфи уйғонганида ҳам у жамоани ташлаб кетишни ўйламади. Аксинча, шогирдларини бир ғоя атрофида бирлаштиришга уринди. Озми, кўпми, уддасидан чиқди. Лекин энди кетишга қарор қилди. Балки қарор қилишди. Буниси муҳим эмас.

Муҳими шуки, унинг қўл остидда "Челси" Моуриньо "Челси"си каби кучли ва салобатли жамоага айланган эди.

АПЛга ранглар қўшгани учун ҳам Тухель маладес. Хайр, Коуч, биз тез орада сени яна майдон чеккасида кўрамиз, менимча.