Get Mystery Box with random crypto!

Дортмунддан доим ҳамма кетарди, у эса қоларди. Садоқат тимсоли | BoburAkmalov

Дортмунддан доим ҳамма кетарди, у эса қоларди. Садоқат тимсоли бўлиб қоларди. Катта пуллар ва эҳтимолий совринларга учмасди — кетганлар ортидан индамайгина қараб қоларди. Кетганлар ўрнига ҳам ўйнар, шу шаҳар, шу ранглар, шу либос, шу мухлислар учун қоларди. Қалб амри билан қоларди...

Энди у кетишини эълон қилди. Бу сафар у ҳам кетади. "Реал"га қарши ЕЧЛ финали унинг сўнгги ўйини бўлади.

@boburakmalov